«Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасидаги омадсиз старти билан 1986 йилдан бери кузатилмаган салбий натижани такрорлади. Жамоа 30 август куни «Ипсвич Таун»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганидан бери чемпионатда фақат битта ғалабага эришган.
1986 йилда ҳам «Манчестер Юнайтед» мавсумни шу каби натижалар билан бошлаган эди. Ўша вақтда жамоа бош мураббийи Рон Аткинсон ноябр ойида истеъфога чиқарилган. Унинг ҳисобида ҳам атиги битта ғалаба бор эди.
Маълумот учун, Аткинсон ўрнини Алекс Фергюсон эгаллаган. Шотландиялик мутахассис бунгача «Абердин» билан катта муваффақиятларга эришиб, Шотландия футболида «Селтик» ва «Рейнжерс» ҳукмронлигига барҳам берган эди. Кейинчалик у «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бирига айланди ва «сер» унвонига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» навбатдаги баҳсини «Борнмут»га қарши ўтказади.