Бугун
38
Ўзбек

«Сампдория» яна мураббий қидирмоқда

Футбол
21 октябр, 02:00
Италия клуби B Серия турнир жадвалининг сўнгги поғонасига тушиб кетди.
«Сампдория» яна мураббий қидирмоқда
Foto: Getty Images

«Сампдория» бош мураббий Бернардо Коррадини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Марко Жампаолони тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда. Жамоанинг ўз майдонида «Арецо»га мағлуб бўлиши амалдаги мураббийнинг келажаги борасидаги хавотирларни кучайтирди.

Мавжуд маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти «Сампдория»нинг собиқ устози Жампаоло билан дастлабки алоқаларни ўрнатган. Жамоа раҳбарлари турнир жадвалининг энг қуйи поғонасига тушиб қолган клубнинг келажагини муҳокама қилмоқда.

Маълумот учун, Жампаоло аввал ҳам «Сампдория»ни бошқарган. Клуб уни учинчи марта бош мураббийликка таклиф қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Сампдория» 2023 йилда Италия юқори дивизионини тарк этган. Шундан буён жамоа B Серияда барқарор натижаларга эришишда қийналмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Sampdoria Sampdoria
Бугунги янгиликлар