Бугун
38
Ўзбек

«Комо» — «МЮ» баҳси бекор қилиниши мумкин

Футбол
21 октябр, 03:00
    7
Комодаги кучли ёмғир Чемпионлар лигаси ўйинининг бошқа муддатга кўчирилишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор.
«Комо» — «МЮ» баҳси бекор қилиниши мумкин
Foto: Getty Images
21.10.2026, 12:45 Чемпионлар лигаси Комо Комо - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

Чемпионлар лигаси доирасидаги «Комо» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс бекор қилиниши мумкин. Тhe Touchline хабарига кўра, Италиянинг Комо шаҳрида кучли ёмғир ёғаётгани сабабли ўйиннинг ўтказилиши хавф остида қолган.

Баҳс 21 октябр куни Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланиши керак. Кечга бориб об-ҳаво яхшиланиши кутилмаяпти. Шу сабабли УEФА делегатлари ўйинни номаълум муддатга кўчиришга қарор қилиши мумкин.

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки икки туридан сўнг «Комо» ва «Манчестер Юнайтед» ҳисобида уч очкодан бор. Италия клуби тарихида илк бор мусобақада иштирок этмоқда, «қизил иблислар» эса 2023/24 йилги мавсумдан буён турнирда ўйнамаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар