Live
3
Ўзбек

Фабрегас: «Кэррик «МЮ»ни муносиб даражага қайтаришда ажойиб иш олиб борди»

Футбол
20 октябр, 13:45
«Комо» бош мураббийи «қизил иблислар»га қарши бўладиган баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.
Фабрегас: «Кэррик «МЮ»ни муносиб даражага қайтаришда ажойиб иш олиб борди»
Фото: Getty Images
21.10.2026, 12:45 Чемпионлар лигаси Комо Комо - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши бўладиган учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

«Ҳаяжонга берилмаслигимиз керак, олдимизда ҳали кўп иш ва ўрганишимиз лозим бўлган жиҳатлар бор. Эртага майдонга икки жамоа тушади ва ҳар иккиси ғалаба учун курашади.

Рақибни ҳурмат қиламиз: уалрнинг ажойиб футболчилари, кучли мураббийлар штаби ва жамоани Чемпионлар Лигасига қайтарган юқори савияли мураббийи бор. Рақибни бу ерда қабул қилиш мен учун катта шараф», — деди Фабрегас UEFA матбуот хизматига берган интервюсида.

«Манчестер Юнайтед» — буюк тарихга эга клуб. Майкл Кэррикни танийман. У жамоани муносиб даражага қайтаришда ажойиб иш олиб борди», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Маълумот ўрнида, икки турдан кейин «Комо» ва «Манчестер Юнайтед» ҳисобида бир хил 3 очко мавжуд. Жамоалар умумий босқич жадвалида 14 ва 15-ўринларда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар