Live
2
Ўзбек

Роналдунинг Португалия миллий жамоасига қайтиши деярли имконсиз — CNN Portugal

Футбол
20 октябр, 12:46
    18
Футболчи ўзига нисбатан адолатсизлик қилинган деб ҳисоблайди ва унга хиёнат қилинганига ишончи комил.
Роналдунинг Португалия миллий жамоасига қайтиши деярли имконсиз — CNN Portugal
Фото: Gettyimages

Ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Португалия миллий жамоаси сафига қайтиши деярли имконсиз, деб хабар бермоқда CNN Portugal журналисти Руй Сантуш.

Аввалроқ футболчини ўзбошимчалик билан жамоа қароргоҳини тарк этгани туфайли мамлакат футбол федерацияси Криштиануни четлатган эди.

Манба маълумотларига кўра, Роналду миллий жамоанинг навбатдаги ўйинларига чақиришларини истамаяпти ва Португалия футбол Федерациясидан ҳафсаласи пир бўлган. Футболчи ўзига нисбатан адолатсизлик қилинган деб ҳисоблайди ва унга хиёнат қилинганига ишончи комил.

Федерации президенти Педру Проэнса, маълум бўлишича, ҳар куни Криштиану Роналду билан боғланишга уринмоқда. Бироқ вазият анча жиддий ва ҳозирда барчаси ҳал қилиб бўлмайдиган даражада, деб баҳоланмоқда. Шу сабабли, Роналду келажакда яна Португалия миллий жамоаси либосини кийиши эҳтимоли жуда паст, деб баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар