Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқич доирасидаги навбатдаги рақиб «Шахтёр» ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Ўйин 21 октябр куни «Жузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтади.
«Шахтёр» - кучли жамоа. Жамоа таркибида ажойиб ижрочилар бор ва улар тезкор ва интенсив ўйин намойиш этишади. Мураббий жамоа ўйинини язши ташкиллаштира олган. «Шахтёр» тўп билан ҳам, усиз ҳам яхши ҳаракат қила олади, аниқ ўйин услубига эга. Ўтмишдаги натижалар ҳозир ҳеч нимага таъсир кўрсата олмайди, биз ўз кучимизга ишонишимиз ва ўзлигимизни йўқотмаслигимиз зарур», - дея Киву сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.
Маълумот учун, «Интер» ва «Шахтёр» жамоаларининг Чемпионлар Лигасидаги ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, рақиблар 6 бор тўқнаш келганини кўрамиз. Италия клуби 2 бор ғалаба қозонган бўлса, қолган 4 та беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар фарқи 5-1.