Live
4
Ўзбек

«Интер» Лаутаро жароҳат олганини маълум қилди

Футбол
15 октябр, 08:15
    2
Аргентиналик ҳужумчида «Брюгге»га қарши баҳсдан кейин чап сон мушаклари чўзилиши аниқланган.
«Интер» Лаутаро жароҳат олганини маълум қилди
Foto: Getty Images
17.10.2026, 12:00 Италия А серияси Болонья Болонья - : - Интер М Интер М

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «Брюгге»га қарши ўтказилган баҳсда жароҳат олди. Бу ҳақда Милан клуби расмий сайти хабар берди.

13 октябр куни бўлиб ўтган баҳсда «Интер» 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Мартинес майдонда тўлиқ ҳаракат қилди ва жамоасининг иккала голига муаллифлик қилди.

Клуб маълумотига кўра, аргентиналик футболчи Ротсанодаги Humanitas институтида клиник ва диагностик текширувлардан ўтган. Текширувлар унинг чап сонининг орқа қисмидаги мушаклар чўзилганини кўрсатган. Мартинеснинг сафга қайтиш муддати ҳозирча маълум қилинмаган.

Маълумот учун, «Интер» навбатдаги баҳсини Италия А Серияси доирасида «Болоня»га қарши ўтказади. Беллашув 17 октябр, шанба куни Болонядаги «Ренато Далл'Ара» стадионида Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Болонья Болонья
  • Интер М Интер М
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар