Live
2
Ўзбек

Киву: «Чемпионлар лигасида бунга йўл қўйиб бўлмайди»

Футбол
14 октябр, 07:47
    1
Миланликлар устози ЕЧЛ умумий босқичи доирасида «Интер»нинг «Брюгге»га ютқазиб қўйгани ҳақида гапирди.
Киву: «Чемпионлар лигасида бунга йўл қўйиб бўлмайди»
Фото: Gettyimages
13.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Интер М Интер М 3 : 4 Club Brugge Club Brugge

Италиянинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида Белгиянинг «Брюгге» клубига қарши ўйинда (3:4) мағлубиятга учрагани ҳақида фикр билдирди. «Брюгге» сафида Николо Трезолди (уч марта, жумладан, бир марта пеналтидан) ва Ромео Верман гол уришди. «Интер» сафида Лаутаро Мартинес (икки марта) ва Анж-Жоан Бонни голларга муаллифлик қилишди.

«Биз қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик, кейин ҳисобни тенглаштирдик. Иккинчи марта ҳам гол қўйиб юборганимизда, орқада жуда кўп бўш зоналар қолдира бошладик. Биз ғалаба қозонишни хоҳладик, лекин рақибга жуда кўп бўшлиқ қолдирдик. Чемпионлар лигасида бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Мақсадларимиз аввалгидек, олдинда яна олтита ўйин бор, аммо мағлубиятлар одамни ранжитади. Биз кўп ишлашимиз ва вазиятни ўнглашимиз керак», - дея Кивунинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Club Brugge Club Brugge
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар