«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Манчестер Сити» клубига нисбатан қўзғатилган иш юзасидан муносабат билдирди.
Испаниялик мутахассис манчестерликларнинг майдонда эришган ютуқларини юқори баҳолаб, ишнинг якуний натижаси жамоа учун ижобий бўлишини исташини айтди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» Англия Премер-лигаси қоидаларини бузиш, жумладан, молиявий фойда ва барқарорлик талабларига риоя қилмаслик билан боғлиқ 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Манчестер Сити» каби йирик клублар атрофида доимо кўплаб шов-шувлар бўлади. Биз ишнинг якуний натижасини кутяпмиз. Умид қиламанки, улар учун ҳаммаси яхши якунланади. Чунки жамоанинг майдонда эришган ютуқлари ҳайратланарли ва улар барча ғалабаларига муносиб», — дея Луис Энрикенинг сўзларидан келтиради The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» - «Манчестер Сити» учрашуви бугун, 14 октябр куни Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади