Live
1
Ўзбек

ITIA: Монфис расман фаолиятини якунлади

Теннис
14 октябр, 06:46
Икки карра «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақалар яримфиналчиси катта теннисни тарк этди.
ITIA: Монфис расман фаолиятини якунлади
Фото: Gettyimages

Икки карра «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақалар яримфиналчиси, 13 та ATP турнири ғолиби, дунёнинг собиқ олтинчи ракеткаси франциялик теннисчиси Гаэл Монфис расман фаолиятини якунлаган ҳисобланади. Бу ҳақда Теннисда ҳалолликни таъминлаш халқаро агентлиги (ITIA) сайтида маълум қилинди.

«Бу ҳақда бизга унинг ўзи хабар берди. Энди у нафақага чиққан деб ҳисобланади ва эндиликда фаол теннисчи эмас. Энди унга турнирларда қатнашишга рухсат берилмайди», - дея ITIA жамоатчилик билан алоқалар бўйича раҳбари Адриан Бассеттнинг сўзларини келтиради L’Equipe.

Маълумот учун, Монфис ушбу мавсум бошида йил охирида фаолиятини якунлашини эълон қилган эди. Бироқ дастлаб унинг режасида октябр-ноябр ойларида Лиондаги ATP-250 турнири ва Париждаги «Мастерс» мусобақаларида иштирок этиш бор эди. Бироқ, кейинроқ Гаэл бу мусобақадан воз кечди.

Теннисчининг ўзи ҳозирча бу борада ҳеч қандай баёнот бермади. Монфис билан расмий хайрлашув ўтказилиши ҳам ҳозирча номаълум.

Бугунги янгиликлар