FIFA ташкилот президенти Жанни Инфантинога тўланган 1,5 миллион еврога яқин қўшимча маблағлар ҳақидаги маълумотни оммадан сир тутгани маълум бўлди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Манбага кўра, ташкилотнинг 2024 йилги расмий ҳисоботида Инфантинонинг йиллик даромади 4,6 миллион евро деб кўрсатилган. Бироқ, 2026 йилги жаҳон чемпионатини ташкил этишга масъул бўлган ФWC2026 УС Инc шўба корхонаси орқали президентга яна қарийб 1,5 миллион евро тўлаб берилгани ҳужжатларга киритилмаган.
Бу яширин пуллар Инфантинонинг Майамидаги ҳашаматли ҳаёт тарзини молиялаштиришга сарфланган бўлиши мумкин.
FIFA бошқарув қўмитасининг собиқ раиси Мигел Мадуро бу ҳолат юзасидан зудлик билан суриштирув ўтказишни талаб қилди:
«Агар у FIFA’га алоқадор компаниялардан яширинча қўшимча тўловлар олаётган бўлса, бу қоидаларнинг очиқчасига бузилишидир. FIFA устави барча молиявий ишларда тўлиқ шаффофликни талаб қилади», - деди Маудро.