Live
1
Ўзбек

Мерино: «Арсенал» квадрупл қила олади»

Футбол
14 октябр, 07:23
«Тўпчилар»нинг испаниялик хавбеки жамоасининг ушбу мавсум учун мақсадлари ҳақида гапирди.
Мерино: «Арсенал» квадрупл қила олади»
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Арсенал» клуби хавбеки Микел Мерино жамоасининг ушбу мавсумдаги мақсадлари ва вазифалари ҳақида гапирди.

«Арсенал»нинг мақсади - АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш. Биз барчасини ютишни истаймиз. Буни футборлчилар, мураббий ва мухлислар истайди. Тўртта совринни қўлга киритиш? Албатта. Бу бизнинг менталитетимиз. Ўтган мавсум биз ғалабага яқин эдик. Барчасини майда деталлар ҳал қилади, биз барчасига тайёр бўлишмиз зарур. Ўзимизга ишонамиз», - дея 30 ёшли яримҳимоячи сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026-йилги мавсумда «Арсенал» Англия премер-лигасида чемпионликни қўлга киритди. УЕФА Чемпионлар Лигасида эса «тўпчилар» финалда, пеналтилар сериясида «ПСЖ»га имкониятни бой бериб қўйишди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар