«Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидис фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, грециялик 27 ёшли футболчи хизматига «Барселона», «Ювентус», «Милан», «Тоттенҳэм», «Астон Вилла», «Фулҳэм» ва «Рома» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида каталонияликлар Павлидис учун асосий даъвогар сифатида кўрсатилмоқда.
Футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўз навбатида «Бенфика» ўз тўпурари билан хайрлашишга тайёр бўлса, унинг трансферидан қарийб 100 млн евро ишлаб олишни истамоқда. Бундай талаб футболчига даъвогар клублар учун трансфер қийматини муҳим омилга айлантириши мумкин.
Павлидис Португалия чемпионатининг бу мавсумида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.