Live
3
Ўзбек

Павлович «Милан» билан шартномасини узайтиради

Футбол
14 октябр, 05:27
25 ёшли футболчи 2024 йил ёзидан буён Милан клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Павлович «Милан» билан шартномасини узайтиради
Фото: Getty Images

Сербиялик ҳимоячи Страхиня Павлович «Милан» раҳбарияти билан ҳамкорликни узайтириш бўйича муваффақиятли музокаралар ўтказди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.

Футболчи яқин вақт ичида «россонери» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартномани узайтиради.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи 2024 йил ёзидан буён Милан клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охирига қадар тузилган. Футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Павлович Италия чемпионатининг бу мавсумида олтита учрашувда майдонга тушиб, учта сариқ карточка олди.

Аввалроқ «Милан» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йорони 50 млн еврога сотиб олмоқчилиги хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар