«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоа билан меҳнат шартномасини узайтиришга нима сабаб бўлганини тушунтирди.
«Асосий мотивациям — ушбу клуб билан энг нуфузли совринларни қўлга киритиш ва энг юқори натижаларга эришиш. Бошқа гапим йўқ. Биз Чемпионлар лигасида ғалабага бир қадам қолганида тўхтаб қолдик, бизга битта пеналти етишмади. Биз яна финалга чиқишни истаймиз», — деди Артета журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг ўтган мавсуми ҳал қилувчи учрашувида «Арсенал» пеналтилар сериясида «ПСЖ»га мағлуб бўлган эди. Аммо Англия Премер-лигасида мавсумни ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди.
Бу мавсумдаги икки турдан сўнг «канонирлар» олти очко билан Чемпионлар лигаси жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади