«Лейпциг» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида Нидерландиянинг ПСВ клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба немис жамоаси учун барча мусобақалар доирасида ўз майдонида кетма-кет тўққизинчи зафар бўлди.
«Лейпциг» бундай натижага аввал 2020 йилда эришган. Шу тариқа, клуб ўз тарихидаги рекорд сериясини такрорлади.
Бундан ташқари, немис жамоаси ўз майдонида кетма-кет тўртинчи лига баҳсида ҳам дарвозасидан гол ўтказмади. Бу натижа ҳам клуб учун янги рекорд бўлди.
Маълумот учун, «Лейпциг»нинг тўққизта кетма-кет уй ғалабасидан иборат серияси нафақат ушбу мавсум, балки ўтган мавсумдаги баҳсларни ҳам қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида «Лейпциг» ПСВ устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.