Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичида кетма-кет 14 та баҳсда ғалаба қозонди. Микел Артета бошқарувидаги жамоа иккинчи турда «Лилл»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи турда эса «Наполи» 1:0 ҳисобида таслим этилганди.
Маълумот учун, «Арсенал» ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичида саккизта ғалабага эришган. Ундан аввалги мавсумда эса лондонликлар умумий босқичдаги сўнгги тўртта баҳсда зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал»нинг ушбу 14 та баҳсдаги умумий голлар нисбати 40:6 ни ташкил этмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади