Live
1
Ўзбек

Opta ЕЧЛ фаворитларини маълум қилди — «ПСЖ» ва «Барса» учликда йўқ

Футбол
13 октябр, 09:55
Суперкомпютернинг учлигидан АПЛнинг икки клуби ўрин олди.
Opta ЕЧЛ фаворитларини маълум қилди — «ПСЖ» ва «Барса» учликда йўқ
Foto: Getty Images

Opta суперкомпютери UEFA Чемпионлар лигасининг ушбу мавсуми ғолибини аниқлаш бўйича ўз прогнозини тақдим этди.

Манба маълумотларига кўра, бу мавсумда чемпионликни қўлга киритиш учун энг катта имконият ўтган мавсум финалчиси — Лондоннинг «Арсенал» клубида. «Тўпчилар»нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 21 фоизга баҳоланган. Иккинчи ўринда — «Манчестер Сити» (18 фоиз). Кучли учликдан эса Мюнхеннинг «Бавария» клуби (17 фоиз) жой олган.

Бугун, 13 октябр куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тури старт олади. Тошкент вақти билан соат 00:00 да «Арсенал» ўз майдонида «Лилл»ни қабул қилади, «Бавария» эса Норвегиянинг «Викинг» клуби меҳмони бўлади.

«Манчестер Сити» 14 октябр куни ўз майдонида «ПСЖ»га қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар