Live
1
Ўзбек

Энрике: «Ҳазиллашишни ва футболчиларга яқин бўлишни яхши кўраман»

Футбол
13 октябр, 10:17
«ПСЖ» устози шогирдлари билан ўзаро муносабатлари ҳақида гапирди.
Энрике: «Ҳазиллашишни ва футболчиларга яқин бўлишни яхши кўраман»
Foto: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике жамоа футболчилари билан ўзаро муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

«Мен кулишни, ҳазиллашишни ва футболчиларга яқин бўлишни яхши кўраман. Бу менга куч-қувват бағишлайди. Улар билан бир хил кайфиятда бўлишни, ҳазиллашиб, барча вазиятларни биргаликда бошдан кечиришни истайман.

Баъзан Витиня менга: «Сиз ҳозир жиддий гапиряпсизми ёки ҳазиллашяпсизми, тушунмаяпман», дейди. Мен эса унга: «Ўзинг ҳал қил», деб жавоб бераман. Футболчилар билан шундай муносабатларни сақлаб туриш менга ёқади»,
— дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Le Meilleur du PSG нашри.

Луис Энрике 2023 йилнинг ёзидан буён «ПСЖ»ни бошқариб келмоқда. У парижликлар билан биргаликда жами 13 та совринни қўлга киритган. Улар орасида кетма-кет икки марта қўлга киритилган Чемпионлар лигаси ғолиблиги ҳам бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар