Live
2
Ўзбек

«ПСЖ» «Челси» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
13 октябр, 07:15
Парижликлар Мало Гюстони трансфер қилиб, ҳимоя чизиғидаги танлов имкониятларини кенгайтирмоқчи.
«ПСЖ» «Челси» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«ПСЖ» Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Мало Гюстони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Франция клуби 23 ёшли футболчига қизиқишни қайта тикламоқчи. Парижликлар ҳимояга кўпроқ универсаллик қўшиш ва захира таркибини кучайтиришни мақсад қилган.

Таъкидланишича, «Челси» эндиликда Гюстони сотилмайдиган футболчилар қаторига киритмаяпти ва бозор қийматига мос таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Лондонликлар ҳимоячини ёзда талаб қилинган 90 миллион евродан камроқ суммага ҳам сотиши мумкин.

Маълумот учун, Гюсто ушбу мавсумда барча мусобақаларда еттита баҳсда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳимоячи «Челси» сафида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида тўп тепади ва заруратга кўра бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар