Live
4
Ўзбек

Месси «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига чақирилмаган — Романо

Футбол
13 октябр, 11:36
Аввалроқ Месси ушбу тадбирда оиласи билан иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Месси «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига чақирилмаган — Романо
Фото: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси 2026 йилги «Олтин тўп» тақдирлаш маросимида ғолибга мукофотни топширмайди. Аргентиналик футболчи бу вазифани бажариш учун ташкилотчилар томонидан таклиф қилинмаган. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 39 ёшли ҳужумчининг тақдирлаш маросимида умуман қатнашиши ҳам ҳозирча тасдиқланмаган.

Шу билан бирга, Месси бу йилги «Олтин тўп» мукофотига даъвогар 30 нафар футболчи рўйхатидан ўрин олган.

Маълумот учун, мукофотни тақдирлаш маросими 26 октябр куни Лондон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Бу йилги тадбир мукофот тарихидаги юбилей — 70-маросим ҳисобланади.

«Олтин тўп» соҳиби FIFA рейтингидаги энг юқори 100 та ўринни эгаллаган мамлакатларнинг ҳар биридан бир нафардан танланган, жами 100 нафар журналист иштирокидаги овоз бериш якунларига кўра аниқланади. Ўтган йили ушбу мукофотни «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритганди.

Аввалроқ Месси ушбу тадрибда оиласи билан иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бугунги янгиликлар