«Галатасарой» ва «Барселона» жамоалари ўртасида UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасида бўлиб ўтадиган баҳс Туркия футболи тарихидаги энг қиммат ўйин сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда The Touchline нашри ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, Европа футболидаги ушбу ўйин учун айрим чипталар нархи 1520 долларга (тахминан 1400 евро) қадар етган. Шунга қарамай, стадионда тўлиқ аншлаг кузатилади — барча чипталар учрашув бошланишидан анча олдин сотиб бўлинган.
Кутилишича, Истанбул клубининг чипталар ва клуб рамзлари туширилган маҳсулотлар савдосидан оладиган умумий даромади фақат шу ўйин кунининг ўзида тахминан 5 миллион долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой»нинг уй стадиони — «РАМС Парк» 52 мингдан ортиқ томошабинни сиғдира олади. У жаҳон футболидаги энг шовқинли муҳитларидан бири сифатида танилган.
«Галатасарой» «Барса» билан ўйиндан рекорд даражада даромад олади
Футбол
13 октябр, 06:50
7
Бугунги баҳс Туркия футболи тарихидаги энг қиммат ўйинга айланади.
Foto: Getty Images
13.10.2026, 15:00
Чемпионлар лигаси
Галатасарай
-
:
-
Барселона
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади