«Барселона» «Тоттенҳэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Педро Поррони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Diario AC нашри хабарига кўра, каталонияликлар 27 ёшли футболчининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бу масала Жюл Кунде келажагига боғлиқ.
Қайд этилишича, Порро яқинда «Тоттенҳэм» билан шартномасини узайтирганига қарамай, Испанияга қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Ҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақаларда тўртта баҳсда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Маълумот учун, Порронинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.