Live
1
Ўзбек

Вирцга тўртта гранд клуб қизиқмоқда

Футбол
13 октябр, 09:30
«Ливерпул» яримҳимоячиси келаси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Вирцга тўртта гранд клуб қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Ливерпул» яримҳимоячиси Флориан Вирцнинг келаси ёзги трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, «Челси», «Бавария», Мадриднинг «Реал» клуби ва «Барселона» 23 ёшли футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда.

Вирц «Ливерпул»даги фаолиятида ҳозирча ўз ўрнини топа олмаётгани сабабли унинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишлар давом этмоқда. Қайд этилишича, юқорида номлари келтирилган клублар яримҳимоячини келажакда сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Вирцнинг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда. «Ливерпул» немис футболчисини 2025 йил ёзида Леверкузеннинг «Байер» клубидан 125 миллион евро эвазига сотиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Вирцнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Ҳозирча унинг трансфери бўйича расмий таклифлар ҳақида маълумот йўқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Челси Челси
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар