Live
1
Ўзбек

«Барселона» «Брюгге» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
13 октябр, 10:00
22 ёшли Николо Тресолди келаси мавсумда Каталония клуби ёки «Арсенал» сафига ўтиши мумкин.
«Барселона» «Брюгге» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

Белгиянинг «Брюгге» клуби ҳужумчиси Николо Тресолди Европанинг бир қатор жамоалари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли футболчини «Барселона» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Тресолди келаси мавсум олдидан ушбу жамоаларнинг трансфер мақсадларидан бирига айланиши мумкин.

Маълумот учун, Тресолди 2025 йил ёзидан буён «Брюгге» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи атрофидаги трансфер хабарлари ҳозирча миш-миш даражасида қолмоқда. «Барселона» ёки «Арсенал» томонидан расмий таклиф берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Арсенал Арсенал
  • Club Brugge Club Brugge
Бугунги янгиликлар