Live
2
Ўзбек

Флик: «Галатасарой» стадионидаги муҳит ва шовқинга тайёр бўлишимиз керак»

Футбол
13 октябр, 06:11
«Барселона» бош мураббийи Истанбулдаги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Флик: «Галатасарой» стадионидаги муҳит ва шовқинга тайёр бўлишимиз керак»
Foto: Getty Images
13.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Галатасарай Галатасарай - : - Барселона Барселона

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 2026/2027 йилги мавсум UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасидаги «Галатасарой»га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоалар ўртасидаги баҳс 13 октябр куни Истанбулдаги «РАМС Парк» стадионида бўлиб ўтади. Беллашувни италиялик ҳакам Марко Гуида бошқариб боради.

— Бўлажак ўйиндаги муҳитга тайёр бўлишимиз керак. Бу ердаги шовқин — дунёдаги энг кучлиларидан бири. Шунчаки ақл бовар қилмас даражада!

Стадиондаги шовқин-сурон ажойиб. Рақибимиз топ-клубларга қарши анча яхши ўйнай бошлади. Шунинг учун жамоавий бирдамликни сақлашимиз керак.


— Ўйин фаворити сифатидаги мақомингиз босим ўтказяптими?

— Мен ҳар доим машғулотларимиз қандай ўтаётганидан мамнун эканимни айтаман. Бироқ ҳар бир баҳс бир-биридан фарқ қилади. Бизни қийин ўйин кутмоқда. Бу ерда ўйнаш — катта имтиёз. Аммо футболда вазият ҳар қандай пайтда ўзгариши мумкин. Биз тайёрмиз,
— дея Фликнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар