Live
2
Ўзбек

Луис Энрике: «Мен мукаммал эмасман ва ҳамон кўп хатоларга йўл қўяман»

Футбол
13 октябр, 08:30
«ПСЖ» устози футболчилар билан ишлаш услуби ва мураббий сифатида ривожланишда давом этиш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Луис Энрике: «Мен мукаммал эмасман ва ҳамон кўп хатоларга йўл қўяман»
Foto: Getty Images
14.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ўз ишига муносабати ва футболчилар билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг сўзларини Марcа нашри келтирмоқда.

«Мен аввалгидекман, хатоларим ҳам ўша-ўша. Мукаммал эмасман ва ҳамон кўп хатоларга йўл қўяман. Ҳар куни яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Футболда катта тажрибага эгаман, аммо бу ҳар доим ўзимни ҳақ деб ҳисоблашим ёки ривожланишда давом эта олмаслигимни англатмайди.

Мен футболчиларга доимий равишда кўрсатма бериб турадиган мураббий бўлишни истамайман. Улар ўйин тизимини тушунишлари ва ҳар бир вазиятда тўғри қарор қабул қила олишлари керак. Энг муҳими шу. Футболчилар мустақил равишда ечим топишни ва турли вазиятлардан чиқиб кетишни ҳам билишлари лозим», — деди Энрике.

Маълумот учун, Луис Энрике 2023 йил ёзидан буён Париж клубини бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис қўл остида «ПСЖ» Европа футболидаги етакчи жамоалардан бирига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • ПСЖ ПСЖ
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар