Франция чемпионатининг 6-туридан ўрин олган учрашувда «Ланс» ўз майдонида «Лион»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 36-дақиқада очилди. Флориан Сотока рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Ланс»ни олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Матё Юдол «Ланс»нинг иккинчи голини киритди. Бироқ орадан кўп ўтмай, вазият ўзгарди: 84-дақиқада Юдол қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Натижада «Ланс» учрашувнинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди. 85-дақиқада Ҳалис Мера эса учрашувдаги сўнгги гол муаллифи бўлди.
Франция чемпионатининг олтита туридан сўнг «Лион» 11 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олди. «Ланс» эса етти очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Кейинги учрашувда «Ланс» 17 октябр куни сафарда «Труа»га қарши майдонга тушади. «Лион» эса 18 октябр куни ўз майдонида «Ницца»ни қабул қилади.
Франция чемпионати. 6-тур
Ланс – Лион 2:1
Голлар: Сотока 36, Юдол 76 – Мера 85.
Четлатиш: Юдол 84.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади