Германия Бундеслигасининг 5-турида «Боруссия Д» ва «Вердер» жамоалари ўзаро беллашди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Беллашувда дастлабки гол 80-дақиқада Свенссон томонидан урилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Шлоттербек иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. 88-дақиқада Рейс фарқни қисқартирди. 90+2-дақиқада Фюллкруг бременликларни мағлубиятдан сақлаб қолди.
Шу тариқа, «Боруссия Д» 13 очко билан турнир жадвалида пешқадамлигини давом эттирмоқда. «Вердер» эса 8 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Бундеслига. 5-тур
Боруссия Д – Вердер 2:2
Голлар: Свенссон 80, Шлоттербек 85 – Рейс 88, Фюллкруг 90+2
Боруссия Д – Кобел, Гаду, Антон, Шлоттербек, Свенссон, Нмеча, Забитцер (Карецас, 72), Беллингҳэм (Веерман, 72), Нванери (Фабиу Силва, 63), Байер, Гирасси.
Вердер – Якоб, Артур (Сталмах, 65), Пипер (Вуйчик, 19), Фридл, Деман, Рейс, Регер (Вайзер, 65), Чуки, Динкчи, Фюллкруг, Грюлл.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади