Ёзги трансфер ойнасида «Комо» яримҳимоячиси Нико Пас учун бир нечта клуб ўртасида жиддий рақобат юзага келиши кутилмоқда. «Арсенал» ҳам аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда The Touchline ESPN Argentina’га таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби маълум вақтдан бери 22 ёшли футболчининг атрофидагилар билан алоқада бўлиб келмоқда.
«Реал»да Пасни қайта сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Бироқ футболчининг ўзи Мадридга қайтишга унчалик қизиқмаяпти. У «Реал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаслигидан хавотирда.
Маълумот учун, Тransferamrkt портали Нико Паснинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.