Live
5
Ўзбек

ЖЧ U17. Ўзбекистон 1/16 финалда Испанияга қарши ўйнайди

Футбол
27 ноябр, 13:01
    40
Руминия Камерунни мағлуб этди, бироқ тўплар нисбатига кўра Ўзбекистондан ортда қолди.
ЖЧ U17. Ўзбекистон 1/16 финалда Испанияга қарши ўйнайди
Foto: Getty Images
27.11.2026 FT U17 Жаҳон чемпионати Руминия (17 ёшгача) Руминия (17 ёшгача) 3 : 1 Камерун U17 Камерун U17

Қатарда ўтказилаётган U17 Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-турида «K» гуруҳи баҳслари якунланди.

Руминия ўсмирлар жамоаси Камерун устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бўлим бошида европаликлар учта гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйин якунида камерунликлар сафида Авиел Хентчо Нсеке жавоб тўпини киритди.

Ушбу натижа Руминияга 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Бироқ руминияликлар тўплар нисбатига кўра Ўзбекистондан ортда қолди. Ўзбекистон U17 жамоаси 3 очко ва +1 тўплар нисбати билан энг яхши учинчи ўрин эгалари рейтингида 8-поғонани эгаллаб, 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритди. Шу тариқа, ўзбекистонликлар плей-офф босқичида гуруҳ босқичининг энг яхши жамоаси — Испания U17 жамоасига қарши майдонга тушади.

Иккинчи баҳсда эса Венесуэла ва Мексика нурсиз дуранг қайд этди. Ҳар икки жамоа 7 очкодан жамғарди. Тўплар нисбатига кўра, Мексика гуруҳда биринчи, Венесуэла эса иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди.

Учинчи тур якунларига кўра, Мексика ва Венесуэла 7 очкодан тўплади. Руминия 3 очко билан учинчи, Камерун эса очкосиз тўртинчи ўринни эгаллади.

ЖЧ U17. 3-тур
Руминия — Камерун 3:1

Венесуэла — Мексика 0:0

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, 12 та гуруҳда 3-ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа:

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Руминия (17 ёшгача) Руминия (17 ёшгача)
  • Камерун U17 Камерун U17
  • U17 Жаҳон чемпионати U17 Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар