Live
5
Ўзбек

УEФА Европа Лигасидаги тартибсизликлар юзасидан баёнот берди

Футбол
27 ноябр, 11:15
Ташкилот «Марсел» — «Левски» ва «Бешиктош» — «Хапоэл» баҳсларидаги воқеаларни кескин қоралади.
УEФА Европа Лигасидаги тартибсизликлар юзасидан баёнот берди
Foto: Getty Images

УEФА Европа Лигаси умумий босқичининг 5-турида «Марсел» — «Левски» (1:0) ҳамда «Бешиктош» — «Хапоэл» (2:1) баҳслари давомида юз берган тартибсизликлар юзасидан расмий баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, «Марсел» ва «Левски» мухлислари ўртасидаги тўқнашувда 10 нафардан ортиқ болгариялик фанат жабрланган. «Бешиктош» — «Хапоэл» баҳсида эса стадион хавфсизлик хизмати туркиялик мухлисдан Фаластин байроғини олиб қўйишга уринган. Бошқа мухлислар унга ёрдамга келганидан сўнг можаро келиб чиққан ва полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

«УEФА Европа Лигаси баҳсларида, жумладан, стадиондаги мухлислар тўқнашувлари билан боғлиқ жиддий зўравонлик ва тартибсизлик ҳолатларини кескин қоралайди.

Зўравонлик, тажовуз, нафрат, шунингдек, провокацион, камситувчи ёки экстремистик хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай кўриниши футболда мутлақо қабул қилинмайди. УEФА мусобақалари ҳурмат, ҳалол ўйин, бирлик ва хавфсизлик тамойилларига асосланади. Қайд этилган баҳслардаги воқеалар ушбу асосий қадриятларга зид.

УEФА регламентга мувофиқ, ҳодисалар юзасидан интизомий текширув ўтказиш, мавжуд далилларни ўрганиш ҳамда воқеаларнинг ҳолатлари ва тафсилотларини аниқлаш учун этика ва интизом масалалари бўйича инспекторларни тайинлади», — дейилади ташкилот баёнотида.

Бугунги янгиликлар