Live
5
Ўзбек

Луис Энрике: «Биз стандарт вазиятларда энг яхши жамоамиз»

Футбол
27 ноябр, 11:00
«ПСЖ» бош мураббийи жамоасининг ҳимоя ва ҳужумдаги устун жиҳатларидан бири ҳақида гапирди.
Луис Энрике: «Биз стандарт вазиятларда энг яхши жамоамиз»
Foto: Getty Images
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ 2 : 2 Рома Рома

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг стандарт вазиятларни ижро этишдаги натижаларини юқори баҳолади.

«Ҳозирда биз стандарт вазиятларда энг яхши жамоамиз. Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда. Бу фахрланишга арзийди. Умуман олганда, жамоамиз билан боғлиқ барча жиҳатлар мени қувонтиради. Голларни ҳимоячилар, яримҳимоячилар ва ҳужумчилар бирдек ураётгани жуда ёқимли», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, Франция чемпионатининг 11-туридан сўнг «ПСЖ» 26 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Париж» 23 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 28 ноябр куни чемпионат доирасида «Лорян»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да, 29 ноябрга ўтар кечаси бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар