Live
7
Ўзбек

«ПСЖ» дарвозабони клубни тарк этишга қарор қилди

Футбол
26 ноябр, 09:15
Лука Шевале қишки трансфер ойнасидаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.
«ПСЖ» дарвозабони клубни тарк этишга қарор қилди
Foto: Getty Images

«ПСЖ» дарвозабони Лука Шевале Париж клубини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда L'Équipe журналисти Лоик Танзи хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик дарвозабон етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли қишки трансфер ойнасида жамоадан кетишни режалаштирмоқда. Бироқ «ПСЖ» раҳбарияти унинг ўрнига муносиб дарвозабон топилган тақдирдагина футболчини қўйиб юборишга рози бўлади.

Шевале сўнгги бор 23 январ куни расмий баҳсда майдонга тушган. Ўшанда Луис Энрике бошқарувидаги парижликлар «Осер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Шундан буён дарвозабон клуб сафида бирор дақиқа ҳам ўйнамаган.

Маълумот учун, Лука Шевале 2025 йилнинг ёзида «ПСЖ» сафига қўшилган. У парижликлар сафида жами 26 та баҳсда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар