Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) 23 ёшдан ошмаган футболчилари савияси бўйича миллий жамоалар рейтингини тузди. Унда Ўзбекистон 66,3 балл билан 47-ўринни эгаллади.
Рейтинг мамлакатнинг 23 ёшдан ошмаган энг яхши 20 нафар футболчиси ўртача кўрсаткичлари асосида шакллантирилган. CIES футболчилар савиясини сўнгги бир йил давомида катталар даражасидаги расмий баҳсларда ўтказган дақиқалари ҳамда ушбу мусобақаларнинг спорт даражасини ҳисобга олган ҳолда баҳолаган.
Рейтингда Испания 84,2 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Франция 81 балл билан иккинчи, Англия эса 80,9 балл билан учинчи бўлди. Кучли ўнликдан, шунингдек, Аргентина, Италия, Бразилия, Германия, Белгия, Португалия ва Нидерландия жой олди.
Кучли 10 талик:
Испания — 84,2 балл;
Франция — 81,0 балл;
Англия — 80,9 балл;
Аргентина — 80,2 балл;
Италия — 79,9 балл;
Бразилия — 79,1 балл;
Германия — 79,0 балл;
Белгия — 78,7 балл;
Португалия — 78,2 балл;
Нидерландия — 77,4 балл.
Испания ёш футболчилари орасида энг юқори индивидуал кўрсаткич Ламин Ямалга тегишли — 97,4 балл. Катта ёшдаги миллий жамоада ҳали майдонга тушмаган футболчилар орасида эса испаниялик Хакобо Рамон 83,6 балл билан қайд этилган.
Россия 70,4 балл билан 29-ўринни, Украина 70,6 балл билан 27-поғонани эгаллади. Ўзбекистон эса 66,3 балл билан 47-ўриндан жой олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади