Live
7
Ўзбек

Аббос Ғуломов: «Насаф» қанақа шароитда бўлишидан қатъий назар юқори ўринларга курашишининг сабаби мураббий билан боғлиқ»

Эксклюзив
26 ноябр, 08:25
Ғуломов учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Аббос Ғуломов: «Насаф» қанақа шароитда бўлишидан қатъий назар юқори ўринларга курашишининг сабаби мураббий билан боғлиқ»
Фото: Насаф ПФК
25.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Насаф Насаф 1 : 0 Al Khalidiyah Al Khalidiyah

Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида ОЧЛ 2 мусобақаси доирасида Баҳрайннинг «Ал Халдия» клубини қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувни фаол ўтказган ва ягона гол муаллифига айланган ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов ўйиннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Ғуломов учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз учун жуда ҳам муҳим ўйин эди. Гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Худога шукр, мақсадимизга эришдик.

- Бошқа жамоаларда ҳам ўйнагансиз ва нимани йўқотган эдингизу, «Насаф»га келиб нимани топдингиз?

- Биринчи ўринда яхши мураббий. «Насаф» қанақа шароитда бўлишидан қатъий назар, юқори ўринларга курашишининг сабаби мураббий билан боғлиқ. Чунки доим ўзини олдига ва бизнинг олдимизга ҳам юқори мақсад қўяди. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

- Охирги дақиқада рақиб тўпни оёғи билан дарвозабонга ташлаб берди. Бу вазиятга муносабатингиз қандай?

- Шу вазиятга яқинроқ тургандим. Мен учун оёқда берганга ўхшади. Қарорни барибир ҳакам чиқаради. Ҳакамни қарори тўғри. Асосийси, ғалаба қозондик», - дея Аббос Ғуломовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Al Khalidiyah Al Khalidiyah
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Бугунги янгиликлар