Live
6
Ўзбек

ОЧЛ 2. «Насаф» «Ал Холидия»ни минимал ҳисобда енгиб, 2-ўринга кўтарилди

Футбол
25 ноябр, 10:36
    100
А гуруҳининг иккинчи ўйинида «Кувайт СК» ва «Ал Ваҳда» ўзаро беллашади.
ОЧЛ 2. «Насаф» «Ал Холидия»ни минимал ҳисобда енгиб, 2-ўринга кўтарилди
Фото: Насаф ПФК
25.11.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Насаф Насаф 1 : 0 Al Khalidiyah Al Khalidiyah

Осиё Чемпионлар лигаси-2 турнирининг 5-турида «Насаф» ўз майдонида Баҳрайннинг «Ал Холидия» клубига қарши майдонга тушди. Унда Рўзиқул Бердиев жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол 51-дақиқада Аббос Ғуломов ҳисобига ёзилди.

Бу ғалабадан сўнг «аждарлар» очколари сонини 7 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Ал Холидия» 4 очкоси 4-ўринда бормоқда.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Кувайт СК» (6) ва «Ал Ваҳда» (9) ўзаро тўқнаш келади.

ОЧЛ-2. А гуруҳи. 5-тур
Насаф — Ал Холидия 1:0
Гол:
Аббос Ғуломов 51.
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Зафармурод Абдураҳматов, Умар Эшмуродов, Алибек Давронов, Дилшод Муртазоев, Ойбек Рустамов (Ғолиб Ғайбуллаев, 71), Мурод Раҳматов, Шароф Муҳиддинов (Сардор Баҳромов, 65), Аббос Ғуломов, Аденис Шала, Бобур Абдухолиқов (Юсуф Отубанжо 65).
Ал Холидия — Ал Ғарабли, Ҳумайдан, Одил, Али (Дабо, 80), Ассал, Дрождек, Морейра, Ҳасан (Ал Ромаиҳи, 60), Менди (Боуҳра, 80), Саббар, Шили.
Огоҳлантиришлар: Шала 31, Эшмуродов 33.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Al Khalidiyah Al Khalidiyah
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

100 изоҳ +37 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар