Англиялик футболчи Раҳим Стерлинг хавфли тарзда автомобил бошқаргани учун 12 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, унга 18 ойлик синов муддати белгиланди. Суд, шунингдек, футболчини икки йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилди ва 100 соатлик жамоат ишларини бажаришга мажбурлади.
Тиббий текширув учун намуна беришдан бош тортгани сабабли Стерлинг яна икки ойлик шартли қамоқ жазосини олди. Бу жазо асосий жазо билан бир вақтда ўталади.
Бундан ташқари, англиялик футболчи 187 фунт стерлинг миқдоридаги мажбурий йиғим ва 85 фунт стерлинг суд харажатларини тўлаши керак.
Маълумот учун, ушбу ҳодиса 28 май куни содир бўлган. Стерлинг Lamborghini автомобилини бошқариб кетаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Авария оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Сентябр ойида футболчи ўз айбини тан олган.