Live
5
Ўзбек

Компани: «Лилл» қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилади»

Футбол
25 ноябр, 09:27
«Бавария» устози бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.
Компани: «Лилл» қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилади»
Фото: Getty Images
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Лилл Лилл - : - Бавария Бавария

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган «Лилл»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Ўтган ҳафтага қадар «Лилл» Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турган эди. Уларнинг таркибида доимо иқтидорли футболчилар кўп бўлади. Клуб ўз академияси билан яхши танилган. Улар тезкор қарши ҳужумлар уюштиришади ва рақиб майдонининг ярмида агрессив прессинг қўллашади.

Бу мавсумда жамоа тактикасини бироз ўзгартиришди. Жамоа таркибида халқаро тажрибага эга бир нечта футболчи бор. Ўз майдонларида улар чиройли ўйин намойиш этишни хоҳлашади. Кучли прессинг ва томошабинлар учун қизиқарли учрашув кутаяпман», — деди Компани матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «Лилл» — «Бавария» учрашуви 25 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лилл Лилл
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар