«Реал» Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритди.
Жозе Моуринио бошқарувидаги жамоа 5-тур доирасида ПСВни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Football Meets Data нашри ҳисоб-китобларига кўра, Мадрид клуби қолган учта учрашувда мағлуб бўлган тақдирда ҳам турнир жадвалининг 23-поғонасидан пастга тушмайди.
Шу тариқа, «Реал» 1997/98 йилги мавсумдан буён — қаторасига 30-бор Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида мунтазам иштирок этиб келмоқда. 1996/97 йилги мавсумда эса клуб ушбу турнирда умуман қатнашмаган.
«Реал» қаторасига 30-бор ЕЧЛ плей-оффига чиқди
Футбол
25 ноябр, 05:42
Мадрид клуби 1997/98 йилги мавсумдан буён гуруҳ ёки лига босқичини муваффақиятли ўтказмоқда.
Foto: Real Madrid
24.11.2026
FT
Чемпионлар лигаси
Реал Мадрид
5
:
1
ПСВ Эйндховен