Live
6
Ўзбек

Лапорта: «Реал» ўз имижини «Барса» ҳисобига тарғиб қилмоқда»

Футбол
25 ноябр, 07:31
    28
Каталонияликлар президенти клуб мадридликлардан товон пули талаб қилишини айтди.
Лапорта: «Реал» ўз имижини «Барса» ҳисобига тарғиб қилмоқда»
Foto: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал» вакилларининг Каталония клуби ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг ўрталарида Мадрид клуби президенти Флорентино Перес Хосе Мария Энрикес Негрейра иши ҳақида гапирар экан, ҳакамларнинг ҳаракатлари туфайли «Реал»дан 7 та чемпионлик унвони тортиб олинганини иддао қилганди. Маълум қилинишича, каталонияликлар Переснинг ушбу сўзлари юзасидан судга мурожаат қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Июн ойида «Барселона» «Реал» раҳбаридан ўз баёнотларидан воз кечишни талаб қилиш мақсадида мажбурий ярашув аризасини топширган эди. Мазкур масала бўйича суд эшитуви бугун бўлиб ўтади.

«Ярашув аризаси судга даъво киритишдан олдинги дастлабки босқич ҳисобланади. Биз уларни ўз баёнотларидан воз кечишга ундашга ҳаракат қиляпмиз. Агар кимдир нотўғри ёки ҳаддан ташқари кескин фикр билдирган бўлса, ярашув жараёнида вазиятни тўғрилаш имкониятига эга бўлади. Агар бундай қилинмаса, бу қасддан қилинган ҳаракат экани аён бўлади ва биз суд жараёнини давом эттиришимизга тўғри келади.

Бугунги ярашув эшитувида улар қандай йўл тутишини билмайман. Аммо уларнинг ассамблеяда фақат «Барселона» ҳақида гапиришганини кўрдим. Улар «Барселона» ҳақида гапиришга муккасидан кетишган.

Буни яна бир бор таъкидлайман: охир-оқибат, биз улардан товон пули талаб қиламиз, чунки улар ўз имижини «Барселона» ҳисобига тарғиб қилмоқда. Уларнинг қўлидан келадиган ягона иш — «Барселона» ҳақида гапириш. Менимча, улар аввал ўзларига бир назар ташлашлари керак.

Барча клублар каби биз ҳам ҳар куни юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишимиз шарт. Улар эса ўзлари ҳақида гапиришлари, ўз ишлари билан шуғулланишлари ва бошқаларни тинч қўйишлари керак»,
— дея Лапортанинг сўзларини келтиради AS.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

28 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар