«Атлетико» бош директори Мигел Анхел Хил Ла Лига директорлар кенгаши аъзолигидан ва лига вице-президенти лавозимидан кетди.
Жейкобснинг ёзишича, ўтган ҳафта Ла Лига президенти Хавер Тебас клубларга Европа клублари иттифоқини молиялаштиргани ва уни қўллаб-қувватлагани ҳақида маълум қилган. Бу маблағ бир миллион евродан ошгани тахмин қилинмоқда. Ушбу хабар Испания клубларининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Шунингдек, бир қатор клублар Ла Лига доирасидаги ҳуқуқий позицияларини кўриб чиқмоқда.
Журналистнинг таъкидлашича, Ла Лига Мигел Анхел Хилнинг кетишини унинг «Атлетико» акцияларининг назорат пакетига энди эгалик қилмаётгани билан изоҳлаши кутилмоқда.