Live
12
Ўзбек

«МЮ» Осимҳен трансфери бўйича ҳозирча музокара бошламаган

Футбол
24 ноябр, 08:30
Нигериялик ҳужумчи қишки трансфер ойнасида «Галатасарой»ни тарк этиши даргумон.
«МЮ» Осимҳен трансфери бўйича ҳозирча музокара бошламаган
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимҳеннинг трансфери бўйича ҳозирча футболчи вакиллари билан боғланмаган. Бу ҳақда ТEАМtalk нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ инглиз клуби нигериялик ҳужумчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ манбага кўра, «қизил иблислар» ҳозирча бу борада ҳеч қандай музокара олиб бормаган.

Шунингдек, 27 ёшли футболчининг қишки трансфер ойнасида Истанбул клубини тарк этиши эҳтимоли паст. Бироқ Осимҳен ушбу мавсум якунланганидан кейин трансфер учун очиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Осимҳен ушбу мавсумда барча мусобақаларда 11 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Тransfermarkt портали нигериялик ҳужумчининг трансфер қийматини 65 млн еврога баҳоламоқда. «Манчестер Юнайтед» 28 ноябр куни АПЛнинг навбатдаги турида «Брентфорд»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Галатасарай Галатасарай
Бугунги янгиликлар