Live
3
Ўзбек

«МЮ» «Ливерпул»нинг собиқ футболчисини трансфер қилмоқчи

Футбол
24 ноябр, 04:40
«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида Жарелл Куансани ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда.
«МЮ» «Ливерпул»нинг собиқ футболчисини трансфер қилмоқчи
Foto: Getty Images
22.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 4 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

Леверкузеннинг «Баер» клуби ҳимоячиси Жарелл Куанса фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда indykaila News хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» 23 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олишни истамоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи Маурицио Почеттино ушбу мавсумда жиддий муаммоларга дуч келаётган ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Бироқ «Байер» ўз ҳимоячиси учун юқори нарх белгилаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Куанса ушбу мавсум барча мусобақаларда 15 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Тransfermarkt портали 23 ёшли футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Байер Байер
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар