«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Премер-лиганинг 11-турида «Ливерпул»дан (0:4) учралган йирик мағлубиятдан сўнг «қизил иблислар»нинг мудофаа чизиғи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Бир неча ҳафта олдин «Фулҳэм»га қарши ўйинда мен бутун умрим давомида кўрган энг ёмон 30–40 дақиқалик футболни кузатганимни айтгандим. Ўшанда кўпчилик фикримни бироз бўрттириб юборганимни таъкидлаганди. Аммо ҳақиқат шуки, «Манчестер Юнайтед» ҳозир сўнгги йиллардаги энг оғир ҳолатини бошдан кечирмоқда. Европадаги энг ёмон ҳимоя чизиғи, лигада эса охиридан иккинчи ўрин. Улар ҳеч қачон мавсумни бунчалик ёмон бошламаган.
«Ливерпул»га қарши ўйинда мен Ҳарри Магуайрни асосий таркибда майдонга туширган бўлардим. «Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши ҳимоя тўртлиги — биз бу футболчиларни икки-уч йилдан бери кузатиб келаётганимиз учун уларнинг имкониятларини яхши биламиз — Шоу, Далот, Магуайр ва Мартинесдан иборат бўлиши керак. Очиғини айтсам, бу — кучсиз ҳимоя чизиғи. Аммо «МЮ»даги мавжуд ҳимоячилар орасида энг яхши тўртлик айнан шу.
Агар майдонга шу тўрт футболчи туширилса, жамоа ғалаба қозонишга қодир бўлади. Ўтган йили «Манчестер Сити» ёки «Арсенал»га қарши ўйинларда бўлгани каби. Улар билан ҳеч бўлмаганда рақобатлашиш мумкин. Аммо «Ливерпул»га қарши ўйинни бошлаган ҳимоячилар ёки бир неча ҳафта олдин «Астон Вилла»га билан баҳсни якунлаган Мазрауи, Доргу, Йоро ва Ҳевендан иборат ҳимоя чизиғи билан лигада қолишнинг ўзи амримаҳол. Бу — ҳақиқат», — дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Невилл: «Бундай ҳимоя чизиғи билан «МЮ»нинг лигада қолиши амримаҳол»
Футбол
23 ноябр, 07:27
Манкунианликлар собиқ ҳимоячиси «Ливерпул» билан ўйиндан сўнг жамоанинг мудофаа чизиғини танқид қилди.
Foto: Getty Images
22.11.2026
FT
Англия Премер-лигаси
Ливерпул
4
:
0
Манчестер Юнайтед