Бугун
29
Ўзбек

«Ливерпул» АПЛда 700-ғалабасини қўлга киритди

Футбол
22 ноябр, 23:40
Бунга қадар фақат «МЮ» ва «Арсенал» шундай натижа қайд эта олган.
«Ливерпул» АПЛда 700-ғалабасини қўлга киритди
Фото: Liverpool FC
22.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 4 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Ливерпул» АПЛ тарихида яна бир муҳим натижани қайд этди.

Англия чемпионатининг 11-турида Андони Ираола шогирдлари ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Ушбу муваффақият мерсисайдликлар учун юбилей аҳамиятига эга бўлди.

Қайд этиш лозим, «Ливерпул» АПЛ ташкил этилганидан буён ушбу мусобақа доирасидаги 700-ғалабасини қўлга киритди. Мерсисайдликлар чемпионат тарихида бундай натижага эришган учинчи клубга айланди.

Бунга қадар фақат «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» 700 та ғалаба довонидан ўтишга муваффақ бўлганди.

Айни пайтда АПЛ тарихида энг кўп ғалаба қозонган жамоа «Манчестер Юнайтед» бўлиб, манчестерликлар ҳисобида 776 та ғалаба мавжуд. «Арсенал» эса 728 та ғалаба билан 2-ўринда бормоқда.

Шу тариқа, ушбу кўрсаткич бўйича «Ливерпул» лондонликлардан 28 та, манчестерликлардан эса 76 та ғалабага ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар