Live
5
Ўзбек

Барколя: «Ўйинимдан қониқмаяпман. Бунданда яхшироқ ҳаракат қила олишимга ишонаман»

Футбол
22 ноябр, 14:59
Франциялик футболчи АПЛда ҳамон гол ура олмади.
Барколя: «Ўйинимдан қониқмаяпман. Бунданда яхшироқ ҳаракат қила олишимга ишонаман»
Фото: Getty Images
22.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 4 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Ливерпул» вингери Брэдли Барколя Англия Премер-лигасининг 11-турида «Манчестер Юнайтед» (4:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз ўйинидан қониқмаганини билдирди.

Учрашувнинг 66-дақиқасида франциялик 24 ёшли футболчи Рио Нгумоага голли узатмани амалга оширди. 72-дақиқада эса унинг ўрнига Виктор Мунос майдонга тушди.

«Ўз ўйинимдан қониқмаяпман. Бундан анча яхшироқ ҳаракат қила олишимни биламан. Нимага қодир эканимни яхши тушунаман.

Бугун фақат битта голли узатма билан чекландим. Аслида уч ёки ҳатто тўртта гол уришим мумкин эди», — деди Барколя Canal+ телеканалига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Брэдли август ойи охирида «ПСЖ»дан 125 миллион евро эвазига «Ливерпул» сафига ўтган эди. У бу мавсумда Англия Премер-лигасида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, тўртта голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар