«Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг 11-турида «Ливерпул»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, «қизил иблислар»нинг ички чемпионат доирасидаги ғалабасиз серияси тўққизта учрашувга етди.
Ушбу салбий серия давомида манкунианликлар қуйидаги натижаларни қайд этишди: «Эвертон» — 2:2;, «Манчестер Сити» — 0:1;«Фулҳэм» — 1:1; «Тоттенҳэм» — 1:1; «Лидс» — 1:1; «Борнмут» — 0:3; «Челси» — 0:2; «Астон Вилла» — 4:4; «Ливерпул» — 0:4.
Кейинги турда «Манчестер Юнайтед» 28 ноябр куни ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилади.
Ҳозирда жамоа 11 та учрашувдан кейин саккиз очко билан Англия чемпионати турнир жадвалининг 19-ўринида бормоқда.