Live
5
Ўзбек

Виртц: «Стадионда ажойиб муҳит ҳукм сурди. Бу ғалаба биз учун муҳим эди»

Футбол
22 ноябр, 15:25
Германиялик футбллчи жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Виртц: «Стадионда ажойиб муҳит ҳукм сурди. Бу ғалаба биз учун муҳим эди»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» яримҳимоячиси Флориан Виртц Англия Премер-лигасининг 11-турида «Манчестер Юнайтед» (4:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бу жуда ажойиб! Ўйиндан кейин стадионда ажойиб муҳит ҳукм сурди. Ғалабадан баҳра олдик. Ҳақиқатан ҳам, ажойиб кун бўлди. Бугунги ғалаба, айниқса, турнир жадвалидаги вазиятни ҳисобга олганда, жуда муҳим эди. Юқори ўринларда бораётган кўплаб жамоалар бу дам олиш кунларида ғалаба қозона олмади. Шу боис бундай имкониятдан фойдалана олганимиз яхши бўлди.

Албатта, рақибнинг бир футболчиси майдондан четлатилиши ўйин боришига таъсир кўрсатди, аммо биз буни табиий қабул қиламиз. Исакнинг тезкор ҳаракати туфайли гол уришга муваффақ бўлдик ва бу ғалабага муносиб эдик. Бу жуда қувонарли. Нгумоанинг узатмаси ажойиб эди. Унга миннатдорчилик билдираман», — деди германиялик футболчи Sky Sports нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» Англия Премер-лигасида 21 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи ўрнини эгаллаб турибди.

Бугунги янгиликлар