Live
5
Ўзбек

ЎФА мутахассислари «Барселона» футбол академияси фаолияти билан танишмоқда

Футбол
22 ноябр, 15:04
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
ЎФА мутахассислари «Барселона» футбол академияси фаолияти билан танишмоқда
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг нуфузли ёшлар футболини ривожлантириш бўлими ҳамда мураббийлар таълими бўлими мутахассислари Испаниянинг «Барселона» футбол клуби академиясида бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Академия фаолиятини ўрганиш орқали ёш футболчиларни тайёрлаш ва мураббийлар таълими борасида илғор тажрибаларни ўзлаштириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида турли ёш тоифаларидаги футболчилар учун машғулотларни режалаштириш ва ташкил этиш, уларнинг индивидуал ривожланишини кузатиш, шунингдек, мураббийларнинг иш услублари ва футболчиларни тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур тажриба ёш футболчиларни тайёрлаш ҳамда мураббийлар таълими тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги янгиликлар